
Наманган вилоят бўйича бугунги кунда фаолият олиб бораётган 13 та IT PARK марказларидаги ёшлар 4883 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 2600 нафари ёки 54 фоизи мактаб ўқувчиларидир. Улар орасидан 14 нафар мактаб ўқувчиси бўлган ёш дастурчилар IT йўналишида салмоқли даромад топмоқда. Энг кўп маблағ топаётган ёш дастурчи Поп туманидаги 65-умумтаълим мактаби ўқувчиси Фахриёр Аллаёровнинг ўртача ойлик даромади 800 АҚШ долларини ташкил қилмоқда. IT PARK тизимидаги 13 та марказ ўқувчилари Буюк Британия, Норвегия, Швейцария, Ҳиндистон, БАА, Германия, АҚШ, Австрия, Туркия, Хитой, Япония, Сингапур, Россия сингари давлатлар буюртмачилари билан қизғин иш олиб бормоқда. Ўқувчилар томонидан жорий йил бошидан буён ҳозирга қадар 500 – 550 млн. сўмлик фрилансерлик фаолияти орқали веб сайтлар ва мобил иловалар ишлаб чиқиш хизматлари кўрсатилди.
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати