
Чортоқ туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларда 2022 йил 19 май “Профилактика куни” ҳамда Умумтаълим мактабларида 2021-2022-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш тартиби муносабати билан халқ таълими бўлимининг буйруғига биноан мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари ва профилактика инспекторлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Мактаблардаги барча синфларда “Давомат” тадбири асосида таълим тарбия жараёнидаги амалга оширилаётган ишлар, ҳамда 25 май 2021-2022 ўқув йили якунланиши муносабати ўтказиладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари Халқ таълими вазирлиги ва Вилоят халқ таълими бошқармаси тавсиясига асосан фақат 1-даврда соат 8-00 дан 8-45 гача мактаб ховлисида ўтказилиши, тадбирдан сўнг барча дарслар ўз вақтида бўлиши, тадбирдан сўнг соат 17-00 қадар мактабда ташкил этиладиган тўгарак ва танловларда фаол иштирок этиш юзасидан ҳар бир синфда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.